31 майдан 3 июнга қадар Франциянинг Париж шаҳридаги этнография музейида таниқли ўзбек рассоми ва режиссёри Саодат Исмоилованинг «Қирқ қиз» спектакли намойиши этилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги қошидаги маданият ва санъатни ривожлантириш фондининг Facebook саҳифасида хабар қилинди.
Лойиҳа Оға Хон фонди, Le Fresnoy замонавий санъат миллий маркази (Франция), Бруклин мусиқа академияси, Хопкинс маркази ва Дартмунд коллежи (АҚШ) ҳамкорлигида ташкил қилинган.
Лойиҳада бастакор Дмитрий Янов-Яновский, сценарист Улуғбек Содиқов, рассом Комила Қурмонбекова, либослар дизайнери Ҳилола Шер иштирок этди.
Вокал партиясида ролларни Гумисой Бердихонова (ғижжак), Гумшагул Бектурганова (дутор, вокал), Азиза Даврова (вокал, доира) ва бошқалар ижро этди. Актриса Ойсанам Юсупова бош қаҳрамон—Гулойим образини яратган.
Изоҳ (0)