Ўзбекистон ҳукуматининг 29 майдаги қарори билан мамлакатда бўлиб турган ва жойлаштириш воситалари, даволаш муассасалари ва бошқа турар жойларга жойлаштирилган чет эл фуқароларига нисбатан вақтинчалик прописка қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлик бекор қилинди, деб ёзади «Газета.uz».
Энди чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, МДҲга аъзо мамлакатлар фуқаролари (мустақил саёҳат қилаётган хорижликлардан ташқари) вақтинчалик пропискаси учун жавобгарлик таклиф қилувчи ёки қабул қилувчи шахслар (туроператорлар, жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, шунингдек, турар жой эгалари)га юклатилади.
Янги тартибга кўра, таклиф қилган ёки қабул қилувчи шахслар яқин орада ишга тушириладиган махсус дастур орқали онлайн тарзда хабар қилиш ёки ички ишлар бўлимига мурожаат қилиш йўли билан чет эл фуқароларининг вақтинчалик пропискасини таъминлайди.
Вақтинчалик прописка манзилга етиб келинганидан кейин уч кун давомида (байрам ва дам олиш — якшанба куни ҳисобга олинмайди) амалга оширилади.
Изоҳ (0)