Америкалик қўшиқчи Ники Жем футбол бўйича Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатининг расмий қўшиғини тақдим этди, деб ёзади «Meduza».
ЖЧ-2018 мадҳияси Live it Up деб номланади. Қўшиқ машҳур актёр Уилл Смит ҳамда косовалик қўшиқчи Эра Истрефи билан ҳамкорликда яратилган. Шунингдек, қўшиқ устида америкалик машҳур продюсер Дипло ҳам меҳнат қилган.
Маълумот учун жорий йилнинг май ойи ўрталарида уругвайлик қўшиқчи Наталия Орейро ЖЧ-2018 учун норасмий қўшиқни тақдим этганди. Унинг Uniteд by Love деб ном олган қўшиғи учта тилда — инглиз, рус ҳамда испан тилларида куйланганди.
Изоҳ (0)