Таниқли Голливуд актёри Алек Болдуин бешинчи марта ота бўлди, деб хабар беради «Вести.ru».
Актёрнинг 34 ёшли рафиқаси Хилария ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу жуфтликнинг тўртинчи умумий фарзанди. Алекнинг собиқ турмуш ўртоғи, актриса Ким Бейсингердан қизи ҳам бор.
Болдуинлар оиласи уч нафар фарзандни вояга етказмоқда. Уларнинг энг кенжа ўғиллари Лео 2016 йилда туғилган.
Алек иккинчи рафиқаси билан 2011 йилда танишган, жуфтлик 2012 йилда турмуш қурган эди.
Изоҳ (0)