Ўзбекистон делегацияси Канн халқаро фестивалида Россиянинг «Реновацио» кинокомпанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Меморандумга мувофиқ, 2018 йилда россиялик киноижодкорлар ўзбек ҳамкасблари билан бирга Ўзбекистонда «Хўжа Насриддин» фильмини суратга олиш ишларини бошлайди.
«Реновацио» кинокомпанияси продюсери Георгий Малковнинг таъкидлашича, мазкур фильмда рол ижро этиш учун франциялик машҳур актёр Жан Рено ҳам таклиф этилган ва у таклифни ижобий қабул қилган.
Қайд этиш жоизки, «Хўжа Насриддин» лойиҳасида ижодий ва техник гуруҳнинг ярмини ўзбекистонлик мутахассислар ташкил этади.
Изоҳ (0)