АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтадиган учрашувида Корея урушининг тугатилгани эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда Nikkei газетасига асосланиб, «Газета.ru» хабар берди.
Япон газетасида ёзилишича, АҚШ КХДР билан тўлиқ денуклиризация муддатларини аниқ белгилаб олиш ниятида. Япония мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлайди ва аниқ муддат этиб 2020 йил белгиланишини таклиф этади. Ушбу давр Америкада навбатдаги президентлик сайлови вақтига тўғри келиб қолиши мумкин.
Дональд Трамп «муҳим битим» дея атагани учрашув якунига кўра, Корея урушининг тугаганлиги борасидаги эълон бўлиши мумкин. Шундан кейингина сулҳ битимидан тинчлик келишувига расман ўтиш ҳақида гапириш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)