«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинаётган «Элпарвар» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди. Фильм иккинчи режиссёри Дилбар Юсупова фильм ҳақида журналист Феруз Муҳаммадга қуйидаги маълумотларни тақдим қилди.
«Элпарвар» фильмининг суратга олиш ишлари 1 майдан бошланди. Бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов, ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишмоқда. Бундан ташқари Фотиҳ Жалолов, Алишер Узоқов, Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Тоҳир Саидов сингари профессионал актёр-актрисалар ҳам бош ролларни ижро этишади. Суратга олиш ишлари Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Фильм учун жуда ҳам катта декорация, яъни Хива шаҳрида катта қишлоқ қурилмоқда. Суратга олиш ишлари 2018 йилнинг июль ойига қадар давом этади. Фильм оператор Рустам Муродов томонидан суратга олинмоқда.Дилбар Юсупова, «Элпарвар» фильмининг иккинчи режиссёри
Изоҳ (0)