Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилаётган профилактика тадбирлари ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда, деб ёзади ЎзА.
Ўрта Чирчиқ ва Бекобод туманларида ўтказилган навбатдаги профилактика тадбирларида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчиларга нисбатан йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий жавобгарликка тортиш баённомалари асосида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Сайёр суд мажлисида жорий йил 24 февраль куни ўзининг бошқарувидаги автомашинани спиртли ичимлик истеъмол қилиб бошқарган, бир қатор қоидаларни бузган Нурафшон шаҳрида яшовчи О.Раҳимовга (исм-шарифлар ўзгартирилган) нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Суд мажлиси якунига кўра, Ўрта Чирчиқ ва Бекобод туманлари бўйича юқоридаги каби 65 иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, 3 нафар ҳайдовчига маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, 20 нафар ҳайдовчи маълум муддатларга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)