Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олиниб, янги вазифага тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ўз манбасига асосланиб хабар беради.
Маълумотларга кўра, Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Бугун, 11 май куни у янги жамоасига таништирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Парпиев 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)