9 май куни соат тахминан 09:30 ларда «Роҳат—Чорвоқ» йўлининг 27-километрида Ласетти автомобили ҳайдовчиси қувиб ўтишга чиқиб, бошқарувни йўқотган ва автомобиль 3—4 марта думалаб кетган. Бу ҳақда Telegram’даги «Drivers.uz» каналида асосланиб, «Xabar.uz» хабар берди.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи қиз кичик жароҳатлар билан ҳамда бир нафар йўловчи йигит эса қовурға синиши, қўл чиқиши каби жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган.
Изоҳ (0)