3 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида Жиноят ижроия кодексининг 113-моддасига мувофиқ (манзил-колонияларда жазони ўташ тартиблари), маҳкум Арамаис Авакянни умумий тартибли колониядан манзил-колонияга ўтказиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар қилди.
Арамаис Авакян (1982 йилда Озарбайжонда туғилган, Ўзбекистон фуқароси) 2016 йил 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди томонидан Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161 (қўпорувчилик), 169 (ўғрилик), 244−1 (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244−2 (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддалари бўйича айбдор деб топилиб, етти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Манзил-колонияда Арамаис Авакян қолган 4 йил 5 ой ва 1 кунлик жазо муддатини ўтайди.
Изоҳ (0)