Аввал хабар берганимиздек, Францияда ўз ишини бошлаган 71-Канн халқаро кинофестивали доирасида илк бора «Ўзбекистон» павильони ташкил этилди. ЎзА бу ҳақда фотолавҳалар тайёрлади.
Дунёнинг 58 та мамлакати миллий павильонлари қаторидан жой олган ўзбек павильони 8 май куни ўз эшикларини дунёнинг барча мамлакатларидан ташриф буюрган кино вакилларига очди.
Миллий павильон Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилди.
Изоҳ (0)