Бухорода маҳаллий бюджет ҳисобидан замонавий ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари хариди молиялаштирилди. Бу ҳақда вилоят молия бошқармаси маълум қилди.
Тез тиббий ёрдам хизматини автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида Damas русумли 20 та махсус машина сотиб олинди. Уларни харид қилиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 1,1 миллиард сўм ажратилди.
Вилоятда тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча амалий ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)