Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Чиноз ва Янгийўл туманларидаги аҳолининг қорамоллари учун бозор нархидан кўпроқ пул ваъда қилиб, қорамолларни ҳам, уларнинг сотувидан тушган пулларни ҳам ўзлаштириб юборган шахслар қўлга олинди.

«Тошкент» телеканалининг «Пойтахт-Вазият» кўрсатувида маълум қилинишича, жиноий гуруҳ жами 11 нафар фуқаронинг 191 миллион сўмлик қорамолларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ўзлаштириб юборган.

Гуруҳнинг ёш аъзоси — 1999 йилда туғилган А.Акрамов ўз вақтида шериги — Б.Ҳожиевни қилаётган ишлари чинозлик Аҳмадбойникига ўхшаб кетаётганидан огоҳлантирган, бироқ Б.Ҳожиев бу олди-сотди экани, «ишнинг бу томонига аралашмаслик»ни маслаҳат берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Акрамов ва Б.Ҳожиевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» ва «б» бандлари билан иш очилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)