4 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатларини муҳокама қилди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)