Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган «Ишонч телефон»лари орқали ўтган ҳафта давомида 97 та, шундан 7 та юридик ва 90 та жисмоний шахснинг мурожаатлари қабул қилинди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.
Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 1538 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 362 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1176 нафар шахсга нисбатан 335,1 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.
Изоҳ (0)