Хитойлик эркак Шэньси провинциясидаги Мичжи уездида жойлашган ўрта мактабда пичоқ билан ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган ўқувчилар сони 9 кишига етди. Бу ҳақда CGTN телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг етти нафари қиз бола. Шунингдек, яна ўн киши жароҳат олган. Жароҳат олганларнинг икки нафари шифохонада вафот этган.
Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 7 кишини ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.
Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноятчини қўлга олишга муваффақ бўлган. Қўлга олинган шахснинг айтишича, у мактабда ўқиб юрган кезларида синфдошлари уни таҳқирлаб келган, шу сабабли у мактабга ҳужум қилган.
Изоҳ (0)