Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистон пойтахтида рўй берган портлаш оқибатида 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «MetroNews.ru» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Бундан ташқари, 50 киши яраланди.

Воқеа 22 апрель куни шаҳарнинг ғарбида юз берди. Воқеа жойида полиция ва тиббиёт ходимлари ишламоқда.

Ҳалок бўлганларнинг 22 нафари эркак, 21 нафари аёл, беш нафари болалардир.

Афғонистон ИИВ вакили Нажиб Донишга кўра, портловчи ускунани худкуш террорчи ҳаракатга келтирган. Портлаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат топшириш маркази яқинида амалга оширилган.

Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)