Ишлаб чиқарувчилар ҳукумат блокировкаларини четлаб ўтиш учун ортиқ Google’дан фойдалана олмайди. Компания Google тармоғидан ниқобланиш учун фойдаланиш имконини берувчи фронтинг техникасини (domain-fronting) ўчирди, деб ёзади TJournal.
Ўзгаришлар Google’нинг барча сервисларига дахл қилади ва аллақачон давлат чекловларини четлаб ўтиш учун фронтингдан фойдаланган баъзи сервисларга техник муаммолар билан таҳдид қилмоқда. Signal, GreatFire.org ва Psiphon компаниясининг VPN-сервислари шулар жумласидандир.
Google вакили компания анчадан буён тармоқни янгилашни режалаштириб келганлигини маълум қилди.
«Google ҳеч қачон фронтингни алоҳида имконият сифатида қўллаб-қувватламаган, бироқ у дастурий таъминотимизнинг ўзига хос жиҳати туфайли ҳозиргача ишлаб келди. Тармоқни мунтазам мукаммаллаштириб борамиз ва фронтингнинг ўчирилиши режалаштирилган ўзгаришларнинг бир қисмидир», — дейди Google вакили.
Изоҳ (0)