Санкт-Петербургдан Москвага йўл олган самолётнинг фюзеляжи ҳавода вайрон бўлди. Шунга қарамай, учувчилар самолётни Москва аэропортларидан бирида хавфсиз қўндиришга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Рен ТВ».
Ҳаво кемаси кўздан кечирилганида, фюзеляжни қанотнинг чап юзаси билан боғловчи панел тушиб қолгани маълум бўлди.
Айни пайтда самолёт техник кўрикдан ўтказилмоқда, бузилишнинг сабаблари аниқланмоқда.