BBC телеканали журналисти Майк Бушел жонли эфир вақтида ҳовуздаги сувга тушиб кетди. Эркак спорт мусобақаси иштирокчилари билан суҳбатлашиш учун ҳовузга тушган вақтда янгиликлар дастурини олиб бораётган эди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Видеода эркак зинани пайқамасдан боши билан сув остига шўнғиб кетган. Бироқ дарҳол сувдан сузиб чиқиб, ҳодиса юзасидан бир нечта ҳазил изоҳ берган ва ҳаяжонланмасдан эфирни давом эттиришга уринган.
Ҳодиса олтин медаль совриндорлари бўлган британиялик Сара Васи ва Адам Пейти билан интервью вақтида юз берган.
Изоҳ (0)