Бразилия собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва суд қарорига бўйсунмади ва полиция қўлига ўзини топширишдан бош тортди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Да Силва 6 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Куритиба шаҳрида ҳукуматга таслим бўлиши керак эди. Бироқ маълумотларга кўра, у ўз тарафдорлари билан ҳамон Сан-Паулу штатидаги Сан-Бернарду-ду-Кампу шаҳрида қолмоқда.
Бразилия Олий суди да Силвани ҳибсга олиш борасида ордер берган.
Унинг ўзи эса суднинг ушбу қарорини бемаънилик деб атади.
Эслатиб ўтамиз, суд мамлакатнинг собиқ президентини коррупцияда айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум этган. Тергов маълумотларига кўра, да Силва ҳамда унинг рафиқаси ОAS қурилиш компаниясидан 748 минг доллар пора олган.
Изоҳ (0)