АҚШ гўёки Америка президенти сайловларига аралашганлик учун «Кремль рўйхатидаги» россиялик олигархларга қарши санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Санкциялар Россия президенти Владимир Путинга яқин россиялик бизнесменларга дахл қилади. Икки манбанинг маълумотларига кўра, мазкур чоралар 5 апрель куниёқ қўлланиши мумкин.
Олигархларга қарши санкциялар «Америка душманларига санкциялар орқали таъсир кўрсатиш» (CААTSA) қонунига мувофиқ жорий этилмоқда. Унда 200 дан ортиқ россиялик мансабдор ва бизнесмен санаб ўтилган — бу рўйхат «Кремль рўйхати» номи билан машҳур.
Изоҳ (0)