• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «яширин» иқтисодиёт қачон қисқаради?

    Маълумотларга кўра, Марказий банк банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади. Шунингдек, улар томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши устидан мониторинг олиб боради, деб ёзади ЎзА. Шундай экан Ўзбекистонда инфлация хавфининг олдини олиш, уни тартибга солиш, пулни кафолатлашга доир ҳуқуқий ҳужжатларда Марказий банкнинг ўрни қандай?

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Бу саволга эксперт, ҳуқуқшунос, иқтисодчи Адҳам Шодмонов ойдинлик киритди:

    – Бу каби масалалар 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан тартибга солинади.

    Хусусан, қонуннинг 3-моддасида марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат деб кўрсатилган. Шунингдек, мамлакат расмий олтин-валюта резервларини, келишувга биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда, сақлаш ва тасарруф этиш, давлат бюджетининг касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этишга масъул ва ваколатли ҳисобланади.

    Президентнинг 2017 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони корхоналар ва фуқароларга чет эл валютаси операцияларини амалга ошириш учун банкларда эркин сотиб олиши ва сотишига кафолат яратди. Бундай тарихий даврдан биз албатта ўтишимиз керак эди. Зеро, корхоналар учун бозор курсида чет эл валютасини сотиб олиш имкониятининг яратилиши «яширин» иқтисодиётнинг қисқаришига ва пул маблағларини том маънода банк айланмасига жалб қилишга хизмат қилади.

    Биз шу пайтгача амалдаги тизим доирасида тадбиркорлик субъектларининг жиддий бизнес лойиҳаларини амалга ошириш, хорижлик ҳамкорлар билан тенгма-тенг савдо фаолиятини бошлашда доимо нимадандир ҳайиқишини кузатардик. Уларнинг «бир мучаси» бутун эмасдек эди. Энди эса мамлакат экспорт салоҳиятининг оширилишига мустаҳкам замин яратилди, хорижлик ишбилармонларнинг бизга муносабати ўзгарганлиги ва ишончи нақадар ортганлигини ўз кўзимиз билан кўряпмиз, Ўзбекистонда ишбилармонлик ва инвестиция муҳити сезиларли яхшиланди.

    Қолаверса, айрим тармоқлари ва хўжалик юритувчи субъектлари учун алоҳида имтиёз ва преференциялар бекор қилинганлиги боис, тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнесни бир хилда тенг юритиш имкони батамом очиб берилди. Параллел чет эл валютаси бозори ва айирбошлаш курсларига барҳам берилди.

    Савол: Маълумотларга кўра бундан 15—17 йил олдин Туркияда пул қадрсизланиб, одамлар кўчада сумка тўла пул олиб юрган... 

    – Дарҳақиқат, 2001 йил февраль ойида Туркияда шундай ҳолат юз берган. Бироқ, бу ҳолат жаҳон тарихида инфляция эмас, Туркиянинг қатор банклари инқирози деб тан олинган.

    Бирваркайига бир неча молия муассасалари инқирозга юз тутишига сабаб, ўша пайтдаги жаҳон бозорларидаги турли молиявий суистеъмолликлар ва қаллобликларнинг фош этилиши туфайли жаҳон капиталлари (мулк, олтин захира, пул) миқёсида турк банкларига қарз бериш шарт-шароитлари жиддий қийинлаштирилган эди. Шу тариқа турк банкларининг касодга учраши миллий молия тизимини ағдар-тўнтар қилган эди.

    Туркиядаги бундай беқарорликнинг бир қанча сабаблари бор эди. Анъанавий – қарзнинг ошиб кетиши, валюта бозоридаги турли курсларнинг бирваракайига муомалада бўлиши, банк тизимидаги муаммолар, яъни мамлакатдаги бюджет тақчиллиги шулар сирасидандир. 2000 йил охирига келиб, бюджет тақчиллиги 12 фоизга етиб, инфлация 40 фоиз, давлат қарзи эса ЯИМнинг 53 фоизини ташкил этган эди.

    Оқибатда турк банкларига нисбатан ишонч йўқолиб, уларнинг хусусий капитали даражаси ва активлари миқдори пасайиб кетган. Ҳисоб-китобларга кўра, турк банкларининг капитали қўшиб ҳисобланганда, дунёда энг етакчи бўлган исталган банкнинг 20 фоизига ҳам етмасди.

    Яна бир масала, банк ходимларининг касбий нолойиқлиги ва мижозлар имкониятини таҳлил қилиш малакаси йўқлиги боис банклар зиммасига олган кредитларнинг 17 фоизини қайтара олмаган. Турк банклари асосан зудлик билан даромад олишга ва давлат ғазначилик «қарзнома»ларига боғланиб фаолият юритганлиги ҳам ана шундай омиллардан биридир.

    Туркия бундай вазиятдан чиқиш учун янги «регуляторлар»ларни (дунё тажрибасида асосан давлат тузилмаси) таъсис этиб, давлат банклари мажбуриятларининг салкам 25 фоизини уларнинг зиммасига юклаб қўйди. Кўплаб банклар тугатилди. Албатта бу жараён «арзон-гаровга» тушгани йўқ, бунинг учун Туркия ўз ЯИМнинг салкам учдан бирини (50 миллиард доллар ) инқироздан чиқишга сарфлашга мажбур бўлган эди.

    02.04.2018, 12:59   Изоҳ (0)   20363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро миграция ташкилоти раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

    02.04.2018, 12:37

    Қашқадарё вилоятида фойдаланилмаётган объектлар тадбиркорларга берилади

    02.04.2018, 11:26

    Ўзбекистон ўз ҳудудига Ҳиндистон мудофаа заводини жойлаштирмоқчи

    02.04.2018, 10:59

    Раҳматулла Назаров Сенатнинг халқаро муносабатлар қўмитасининг аъзоси этиб сайланди

    02.04.2018, 10:36

    Молия вазири ўринбосари: Ҳозирги ҚҚС тизими ушбу солиқнинг моҳияти бузилишига олиб келмоқда

    02.04.2018, 10:13

    АҚШда икки ўзбекистонлик терроризмни молиялаштирганлиги учун суд қилинмоқда

    02.04.2018, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия қироллик оиласи Кейт Миддлтон ўлими эҳтимолига режа ишлаб чиқди

    Дунё | 5 июн, 14:55

    Ламин Ямал “Реал”да ўйнайдими?

    Спорт | 5 июн, 14:50

    Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой—Мўғулистон коридорида биринчи юк ташуви амалга оширилди

    Ўзбекистон | 5 июн, 14:40

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    Лайфстайл | 5 июн, 14:35

    Ҳажда иссиқ ҳароратга қарши чоралар кўрилмоқда

    Дунё | 5 июн, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.