Коста-Рика собиқ меҳнат вазири Карлос Альварадо мамлакатнинг янги президенти бўлди. У 1 апрель кунги сайловларнинг иккинчи турида қатъий ғалаба қозонди, деб ёзади «Интерфакс».
У «Фуқаролик ҳаракати» ҳукмрон партиясидан номзод эди, сайловчиларнинг 60,66 фоизи уни қўллаб-қувватлаб овоз берди. Карлоснинг рақиби ва фамилиядоши Фабрисио Альварадо учун эса — 39,33 фоиз.
Фабрисио Альварадо мағлубиятини тан олди ва ғолибни табриклади.
Изоҳ (0)