• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Марказий Осиёдаги энг кекса профессионал театр 100 ёшга тўлди

    27 март — Бутунжаҳон театр куни ҳисобланади. 2018 йилда Марказий Осиёдаги энг кекса профессионал театр — Бобур номли Ўш давлат академик мусиқали драма театри 100 ёшга тўлди. Қуйида журналист Дилмурод Раҳмоновнинг театр тарихига оид мақоласи эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Дилмурод Раҳмонов

    Фото: Дилмурод Раҳмонов

    2018 йили Бобур номли Ўш давлат академик мусиқали драма театри 100 ёшга тўлади. Бобур номли Ўш театри Қирғизистоннинг энг кекса профессионал театри, Марказий Осиёнинг энг кекса театрлари ичида иккинчи. 1914 йили Раҳмонберди Мадазимов раҳбарлигида Ўш шаҳрида рус-тузем мактаби ўқитувчиси Болтиҳожи Султонов билан биргаликда театр тўгараги ташкил этилган. 1918 йили Мирзо Раҳмонберди ҳожи Муҳаммадаъзим Аълам ўғли (Мадазимов) раҳбарлигида Иброҳим Мусабоев, Бекназар Назаров, Жўрахон Зайнобиддинов, Назирхон Камолов, Абдурашид Эшонхонов, А. Саидовлар билан бирга Қирғизистонда биринчи бўлиб мусулмон актёрлардан иборат Туркистон фронти ҳарбий кенгаши қошидаги концерт бригадаси негизида Ўшда ҳаваскор театр тўгараги тузилган. Раҳмонберди Мадазимов Қирғизистондаги театр ҳаракатининг асосчиларидан бири ва Ўшдаги ўзбек театрининг биринчи бадиий раҳбари ва асосчиси бўлган. Кейинчалик труппага Абдуқодир Исхоқов, Исроилжон Исмоилов, Жалил Собитовлар қўшилишган.

    Фото: Дилмурод Раҳмонов

    Фото: Дилмурод Раҳмонов

    1919 йили театр тўгараги театр драма труппасига айлантирилган. Ушбу труппа Қирғизистоннинг жанубида нафақат театр санъатини, балки профессионал мусиқа санъатининг ривожланишига ҳам юксак ҳисса қўшган. Кейинчалик театр труппаси Бобур (Киров) номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрини тузишга асос бўлган. Ўш театри Тошкентдаги Ҳамза номли ўзбек миллий академик драма театридан (1913—1914 йиллари тузилган) кейин Марказий Осиёдаги энг кекса профессионал театрдир.

    Раҳмонберди ҳожи Мадазимов театр труппаси билан Ўшнинг барча туманларини айланиб, концерт ва спектакллар қўйиб чиқди ва босмачиликка санъат қуроли орқали кураш олиб борди. Туманларда спектакллар, концертлар қўйиб, босмачиларни жойлашган ерларини ва уларни яшириб қўйган қурол-яроғлардан хабар топиб, ўзининг қудаси, Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи Болтиҳожи Султонов билан бирга босмачиларни тор-мор этишда фаол иштирок этди. Босмачилар жойлашган туманлардан қизилларни қурол-яроғларини аравасига яшириб ўтказган ва қизилларни қурол-яроғ билан таъминлаган.

    Фуқаролар уруши даврида Ўш ҳудуди ва унинг теварак-атроф туманлари фронт майдонига айланди. Труппа ҳам шу фронтнинг иштирокчиси, партиянинг тарғиботчиси бўлди. Театрнинг асосчиси Раҳмонберди ҳожи Мадазимов шундай ҳикоя қилган эди:

    «Қўрбоши Мадаминбек Андижон атрофида изғиб, халқни талаб юрган эди. Ўш гарнизони Андижон ҳарбий қисмига қурол-яроғ билан ёрдам қилмоқчи бўлди. Лекин қуролларни қандай етказиш мумкин? Бу мушкулни театр артистлари ҳал қилди. Соябон арава безатилиб, қурол-яроғлар текис тахланди. Устига полос, кўрпа-тўшаклар солинди. Раҳмонберди Мадазимов грим билан катта эшон қиёфасига кирди. Яна икки артист унинг ‘муридлари’ бўлди. Уччаласи ҳам олдига эски китоблардан очиб, ‘хатми-хўжа’ қилгандай йўлга тушишди. Арава Хўжаободга яқинлашганда милтиқ овози эшитилди. Ўн нафар босмачи келиб аравани ўради. Шунда аравакаш босмачиларга қараб, ‘жим’ ишорасини қилди ва пардани қия очди. Босмачилар ‘эшон’ ва ‘муридлар’ни кўриб, таъзим қилишди. Сўнгра ҳурмат билан Андижонга кузатиб қўйди. Қизилларни қурол билан таъминлаш мақсадида труппанинг бундай ‘постановкалари’ бир-неча марта такрорланди».

    1918 йили театр асосчиларидан бири инқилобчи Болтиҳожи Султонов Ўш уезди милициясининг биринчи бошлиғи бўлиб тайинланди. Қўрбоши Холхўжа Болтиҳожи Султоновни боши учун катта пул ваъда қилган эди. 1919 йил сентябрида босмачилар Ўшга бостириб кирди ва Болтиҳожи Султоновни қўлга тушириб, уни шафқатсизларча ўлдиришган. Отнинг орқасига тириклайин боғлашиб, титилиб кетган қонталаш танасини шаҳар кўчаларида айлантиришди. Ўш милициясининг биринчи бошлиғи шундай фожиали вафот этган эди.

    Республика архивидан олинган маълумотларга биноан, Жўрахон Зайнобиддиновга 1920 йил 6 августда 1808-сонли ҳужжат берилган. Унда: «Жўрахон Зайнобиддинов Фарғона вилояти, Ўш шаҳридаги ҳарбий комиссариатнинг маориф ташвиқоти (агитпросвет) қошидаги турк труппасининг артисти». Сиёсий маориф котиби А. Шпиловский имзоси, муҳри» деган сўзлар бор.

    Труппанинг биринчи йирик асари Маннон Уйғурнинг «Туркистонлик табиб» спектаклида аёл ролини Жўрахон Зайнобиддинов ўйнаган. Сабаби, ўша пайтлар труппага аёлларни жалб этиш ман қилинган эди.

    Театр асосчиларидан бири Ж. Зайнобиддинов Жанубий Қирғизистонда таълим соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. У Ўш уезди таълим бўлимининг биринчи раҳбари бўлган. Сўнгра Ж. Зайнобиддинов Ўш вилояти ижроқўми қишлоқ хўжалиги бўлими мудири, кейинчалик партия ва комсомол органларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

    Театр асосчиларидан бири Назирхон Камолов Тошкентга ўқишга кетади ва Ўрта Осиё Давлат университети мелиорация факультетига ўқишга киради. Янги тузилган Ўзбекистон радиоси бўлим бошлиғи ва 1927 йили радиоэфирга илк бор чиққан Ўзбекистон радиоси биринчи сухандони (диктори) бўлган.

    Театр асосчиларидан яна бири Ўринбой Раҳмонов 17 ёшга тўлганда, театрда ижодий фаолиятини бошлади. Театрни ташкил этиш ва тузиш биринчи йилларида қўшимча ўнта вазифани бажарган: артист, режиссёр ёрдамчиси, хонанда, созанда, драматург, гримчи, рассом, суфлёр, шоир, кичкина песалар ва қўшиқлар учун шеърлар ёзган. Ушбу қўшиқларга ўша пайтларда биринчи раққоса аёл Розия Мўминова лапар айтиб рақсга тушган. 1934 йил август ойида етмиш кишидан иборат театр жамоаси сафида Ўринбой Раҳмонов Ленинград шаҳрига гастролга борди.

    Фото: Дилмурод Раҳмонов

    Фото: Дилмурод Раҳмонов

    Театр жамоаси 1974 йили қардош Ўзбекистон пойтахти Тошкентда гастролда бўлди. Сафар давомида театр жамоаси санъатни тарғиб қилишда муҳим рол ўйнаган гастролларни Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказганлиги учун Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши раёсатининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. Ҳамма ўйнаган бош роллари юксак баҳоланиб, театрнинг етакчи актёри Жўрахон Раҳмоновга Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши раёсатининг 1974 йил 5 июлдаги 164-сонли қарорига асосан «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан тақдирланди. Ушбу фахрий унвонни қирғизистонлик фақат иккита артистгина олган.

    Бугунги кунда театрда 600 дан ошиқ спектакллар қўйилди. Театр, яхши анъаналарни давом эттириб, ўзбек ва қирғиз биродар халқларини дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 2018 йил 5 март куни ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан театр саҳнасида «Денгиз бўйлаб чопаётган олапар» асари асосида «Умид юлдузи» спектакли премьераси намойиш этилди.

    30.03.2018, 06:20   Изоҳ (0)   22920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудофаа вазирлигида «Турон» ҳарбий театри очилди (фото)

    29.03.2018, 11:15

    Тошкентда «Санъат ғунчалари» ХХ республика танлови ўтказилди

    28.03.2018, 22:21

    Афғонистонлик хонанда «Ўзбегим фарзандиман» қўшиғини тақдим этди (видео)

    27.03.2018, 23:53

    Швейцарияда «Евровидение» танловининг илк ғолибаси вафот этди

    25.03.2018, 13:24

    Тошкентга Париж миллий операси юлдузлари ташриф буюради

    24.03.2018, 14:00

    Cirque du Soleil цирки акробати Флоридадаги томоша вақтида йиқилиб ҳалок бўлди

    19.03.2018, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.