Агар сиз «бойқуш»лар гуруҳига кирсангиз ва ўз ҳаётингиздан мамнун бўлсангиз, унда кун тартибингизни ўзгартириш шарт эмас. Агар бунинг акси бўлса-чи? Кўпчилик учун «бойқуш»ликдан «тўрғай»ликка ўтиш жуда қулайлик туғдиради.
Эрталабки таомиллар
Эрта тонгда янги кунни қаршилаш ва ўзингизда бор нарсаларнинг ҳаммаси учун миннатдорчилик билдиришга вақтингиз бўлади. Ўзингизни яхши ишларга, эзгуликка тайёрланг.
Ажойиб бошланиш
Эрта туриш ва ҳамма нарсани шошилмасдан қилиш – ухлаб қолиш, зўрға туриш, уйғона солиб ишга югуриш ва ҳамма жойга кечикишдан кўра яхшироқ.
Жимжитлик
Эрта тонг – сутканинг энг сокин ва жимжит пайти ҳисобланади.
Эрта турсангиз нонушта қилишга ҳам бемалол улгурасиз. Нонуштадан кейин эса ўзингизни жуда яхши ҳис қиласиз.
Машғулотлар
Албатта, спорт билан кун давомида ҳам шуғулланиш мумкин. Лекин эрталабки машқларга бошқа ишлар халал бермайди, сизда буни мунтазам равишда бажариш учун имконият кўпроқ бўлади.
Унумдорлик
Кўпчилик учун эрталаб – сутканинг энг унумли пайти ҳисобланади.
Режалаштириш
Айнан эрталаб, ўз ишларингизни бошлашдан олдин, ўз мақсадларингиз ва бугун нималар қилиш ҳақида ўйлаш учун энг яхши пайт ҳисобланади.
Ишга бориш
Эрталаб қанча эртароқ чиқсангиз, ҳали тирбандлик бўлмагани учун ишга бориш шунча осонроқ ва ёқимлироқ бўлади.
Изоҳ (0)