«Ведомости» Россия президенти Владимир Путин 18 йил давомида қайси журналлар муқоваларида акс эттирилганини ёдга олди.
2000 йил март. Time журнали. «Соядан чиқиш. Аммо Россиянинг кейинги президенти бўладиган одам жумбоқ бўлиб қолмоқда» номли мақола чоп этилди.
2001 йил январь. Time журнали. «Путин Россияси. Президентнинг авторитарлиги ошиб боргани сари, машҳурлиги ҳам ўсиб бормоқда».
2003 йил ноябрь. Time журнали. ЮКОС раҳбари Михаил Ходорковский ҳибсга олинганидан кейин «Россия президенти бошқарувнинг советча услубига қайтаяптими?» деган мақола чиқарилди.
2006 йил 16 декабрь. The Economist журнали. Россия томонидан энергетика ресурслари «суиистеъмол қилинаётгани» ҳақида «Россия билан ўйнашманг» сарлавҳали мақола чоп этилди.
2007 йил. Time журнали Путинни мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатлари учун «йил одами» деб эълон қилди.
2008 йил 16 август. The Economist Россиянинг Грузия билан қуролли низосидан кейин «Россия қайта тикланмоқда. Ғарбнинг жавоби қандай бўлади?» деган мақола чиқарди.
2014 йил январь. Сочидаги Олимпиада арафасида The New Yorker муқовасида Владимир Путин фигурачи сифатида тасвирланди.
2014 йил 10 март. Германиянинг Der Spiegel журнали. Муқовадаги сарлавҳа: «Қасддан ўт қўювчи. Путинни ким тўхтатиб қолади?»
2014 йил март. Қрим Россияга қўшилгач, The Economist «Янги дунё тузуми» сарлавҳали мақола чиқарди.
2014 йил август. Малайзия Boeing’и ҳалокатидан сўнг Time «Иккинчи совуқ уруш. Ғарб хавфли ўйинда Путинга ютқазмоқда» сарлавҳали мақола чоп этди.
2016 йил август. The Week «Путин томонидан кучнинг намоён қилиниши. Москва АҚШ сиёсатига аралашяптими?» сарлавҳали мақола чиқарди.
2018 йил апрелида муқовасида Путин эгнига костюм, бошига тож кийган ҳолатда тасвирланган Time журнали чиқади. Муқовага қараганда, Михаил Зигарнинг «Юксалиб бораётган царь. Владимир Путин юқорида қолишни қандай режалаштирмоқда?» сарлавҳали мақоласи чиқади.
Изоҳ (0)