Футбол бўйича Испания Ла Лигаси чемпионлиги учун Каталониянинг «Барселона» клуби дадил қадам ташлади.
Энресто Вальверде бошчилик қилаётган клуб таъқибчиси «Атлетико»ни 5 очко ортда қолдираётганди. Кеча рақобатчилар «Камп Ноу» стадионида ўзаро тўқнаш келди. Беллашувнинг биринчи бўлимида Лионель Месси жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, каталониялик футболчиларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мадридликлар бунга жавоб қайтара олмади.
Ўтган мавсум чемпиони «Реал» бир тур аввал «Хетафе»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида устун келганди. Унинг кетидан эргашиб келаётган валенсияликлар ҳам кеча ишончли ғалабани қўлга кирита олди.
Бэйл ва Криштианунинг голлари сабаб «Реал» зафар қучди. Бугун «Камп Ноу»да марказий ўйин: «Барселона» — «Атлетико»
Испания Ла Лигаси 27-тур ўйинлари 4 март, якшанба«Леванте» — «Эспаньол» 1:1
Голлар: Хосу Луис Моралес, 55-пен (1:0). Лео Баптистао, 91+ (1:1).«Барселона» — «Атлетико» 1:0
Гол: Лионель Месси, 26 (1:0).«Реал Сосьедад» — «Алавес» 2:1
Голлар: Эктор Морено, 6 (1:0). Асиер Илльярраменди, 11 (2:0). Альфонсо Педраса, 39 (2:1).«Валенсия» — «Бетис» 2:0
Голлар: Родриго, 23 (1:0). Симоне Дзаза, 47 (2:0).5 март, душанба«Сельта» — «Лас-Пальмас» 01:00
Изоҳ (0)