Агар АҚШ ядровий келишувни бекор қилса, Эрон икки сутка ичида юқори бойитилган уран ишлаб чиқаришни бошлаб юбориши мумкин. Бу ҳақда Эрон атом энергияси ташкилоти расмий вакили Беҳруз Камолваний баёнот берди, деб хабар қилади EADaily.
Унинг сўзларига қараганда, 48 соат ичида ишлаб чиқарилиши бошланган ураннинг бойитилиш даражаси 20 фоизни ташкил этади.
Камолвандийнинг фикрича, ўз риторикасига қарамай, Трамп келишувдан чиқишга журъат эта олмайди.
Изоҳ (0)