Миср ҳарбийлари Синай шимолида ўтказилган кенг миқёсли аксилтеррор операцияси давомида икки кун ичида ўн жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шунингдек, хавфсизлик кучлари кўплаб портловчи ускуналарни, қурол-яроғ омборларини ва террорчилар маконларини йўқ қилди. Ер ости ёқилғи захираси аниқланди.
Бундан ташқари, Ливия билан чегарада террорчиларнинг қурол олиб кетаётган 11 машинаси йўқ қилинди.
Изоҳ (0)