Мисрда икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 38 киши жабрланди.
Айтилишича, воқеа станциялардан бирида рўй берган. Икки вагон Қоҳирага кетаётган йўловчи поездидан ажралиб чиқиб, Искандарияга кетаётган юк поездининг йўлига йиқилган.
Тўқнашув мамлакат шимолидаги Бухайра вилоятида рўй берган.
Изоҳ (0)