Ўзбекистондаги йўл белгиларига масъул «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси томонидан жорий йил Қорақалпоғистон Республикасида 1451 йўл белгиси, Нукус шаҳрида ўнта янги светофор, йўлларнинг кесишмаларида бешта видеоназорат камералари ўрнатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу камералар йўл-патруль хизмати инспекторлари фаолиятини анча енгиллаштиришига ишонч билдирмоқда.
Март ойидан бошлаб Нукус шаҳрида бешта жойда — Қорақалпоғистон ва Қ. Режепов, Эрназар Алакўз ва Матеке Жуманазаров, Оллаёр Досназаров ва Матеке Жуманазаров, Беруний ва Оллаёр Досназаров, Ўзбекистон шоҳкўчаси билан Беруний кўчаларининг йўл кесишмаларига видеоназорат камералари ўрнатилади.
Бу видеоназорат камералари йўл-транспорт ҳодисаларининг юз бериш ҳолатлари камайишига ва олди олинишига хизмат қилади.
2022 йилгача Нукус шаҳрининг деярли барча йўл кесишмаларига жами 44 видеоназорат камералари ўрнатилади.
Изоҳ (0)