Миллий телерадио компаниянинг Sport-TV канали футбол бўйича Ўзбекистон Супер Лигаси беллашувларини трансляция қилади.
Пулдан муаммо йўқ: ПФЛ Супер Лига ғолибига 1 миллиард беради ва ҳатто 6-ўрин эгасини ҳам рағбатлантиради
Sport-TV ва ПФЛ бу борада ўзаро келишувга эришди. Аввалроқ трансляция масаласида келишувга эриши мумкин бўлган телеканаллар олдига жиддий шартлар қўйилган бўлиб, унга кўра Суперлига беллашувларининг энг камида 60 фоиз ўйини намойиш этилиши керак эди.«Championat.asia» нашри маълумотига кўра, Sport-TV Суперлиганинг 1-туридан жой олган барча беллашувларни жонли кўрсатишни режалаштирган. Бунақаси эса ҳозирга қадар кузатилмаганди. Илк тур уч кун давом этади ва ҳар куни мухлислар 2 тадан беллашувни томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
Тарихда илк бор Ўзбекистон чемпионати титул ҳомийга эга бўлиши мумкин. Бунга Япония компанияси даъвогар
Аввалроқ ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мухлисларга қулайлик яратиш учун футбол учрашувларини дам олиш кунларига белгилаш бўйича топшириқ берганди. Вазиятдан келиб чиққан ПФЛ иш кунларига ҳам ўйинлар тайин қилди ва уларнинг 18:00 дан эрта бошланмаслигини таъминлашга кафолат берди. 1-тур беллашувлари ҳам 18:00 ва 20:00 да старт оладиган қилиб белгиланди.Ўзбекистон Суперлигаси 1-тур беллашувлари1 март, пайшанба
«Нефтчи» — «Насаф»«Қизилқум» — «Локомотив»
2 март, жума«Пахтакор» — «Сўғдиёна»«Металлург» — «Навбаҳор»
3 март, шанба«Бухоро» — «Қўқон-1912»«Бунёдкор» — «АГМК»
Изоҳ (0)