14 февраль куни Ўзбекистоннинг мудофаа вазири биринчи ўринбосари — Қуролли кучлар Бош штаби бошлии генерал-майор П. Эргашев бошчилигидаги ҳарбий делегациянинг Афғонистонга ташрифи якунланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Кобул шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари армиялари бош штаблари бошлиқларининг йиллик конференцияларида иштирок этди. Унинг ишида, шунингдек, НАТОнинг «Қатъий мадад» миссияси қўмондонлиги иштирок этди. Бундан ташқари, тадбирга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва Туркманистон қуролли кучлари олий мартабали вакиллари қўшилди.
Конференция кун тартибидаги асосий масалалардан бири террор ҳамда наркотик моддалар контрабандасига қарши курашдаги ҳамкорлик бўлди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.
Афғонистон раҳбари Twitter’даги саҳифасида бу учрашув ҳақида қуйидагиларни ёзди:
«Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон ҚК бош штаблари бошлиқларини қабул қилдим. Уларнинг ташрифи Афғонистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон армиялари ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради. Биз, шунингдек, террорга қарши кураш ҳамда уч мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдик».
Изоҳ (0)