Янги флагманнинг тақдим этилишига жуда кам вақт қолди — тақдимот 26 февраль куни Барселонада MWC 2018 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади. Смартфон ҳақида аллақачон ҳамма нарса маълум, энди аксессуарлар ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлмоқда, деб ёзади Hi-Tech.Mail.Ru.
Galaxy S9 ва S9+ турли форматдаги ғилофларнинг катта танловига эга бўлади. Алькантара, юпқа силикондан ишланган, шаффоф қопқоқли ва ҳатто Америка ҳарбий стандарти бўйича ҳимояланган ғилофлар бўлади.
Galaxy S9 ва S9+ ташқи томондан ўтган йилги Samsung флагманларидан деярли фарқ қилмайди. Дизайн ўзгаришлари бармоқ изи сканери жойлашувига даҳл қилади.
Изоҳ (0)