Россиянинг Нижегород вилояти Афонино қишлоғидаги икки қаватли уйнинг квартираларидан бирида юзага келган ёнғин уч нафар болани ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда 9 февраль, жума куни ФВВ ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Ўт ўчирувчилар нарвон ёрдамида аёл ва эркак кишини қутқарган. Квартирада уч нафар ёш бола борлигидан хабар топган газ-тутундан ҳимоя қилиш хизмати кучлари квартиранинг барча хоналарини текширди. Афсуски, ёнғин жойида ҳаёт белгилари бўлмаган уч нафар боланинг жасади топилди.
Мутахассислар турар-жойнинг бошқа фуқароларини ҳам эвакуация қилган.
Изоҳ (0)