Дунёдаги энг йирик биржаларидан бири ҳисобланувчи Исроил олмос биржаси бриллиантлар билан кафолатланган шахсий криптовалютасини чиқаришини эълон қилди, деб ёзади «РИА Новости».
У икки шаклга эга бўлади: инвесторларнинг кенг доираси учун мўлжалланган Cаrat ва олмос бозорининг профессионал иштирокчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган Cut.
Cаrat қиймати савдо майдончаси ихтиёридаги бриллиантлар билан 25 фоизга таъминланади.
«Бу уни дунё бўйича муомалада бўлган 1,4 минг криптовалютага қараганда жозибадорроқ қилиши лозим», — дейди биржа вакили.
Изоҳ (0)