Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 28 январь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида жами 2774 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 23 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 30 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 75 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 60 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 400 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 243 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 2 та бўйсунмаслик, 1270 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.
Жами 64 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)