Ўзбекистонда ресторанлар ва бошқа турдаги жамоат тановул муассасалари tourist-friendly сертификатига эга бўлиб, кунига 24 соат ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда 15 январь куни ўтган матбуот анжуманида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Учрашув чоғида ресторан ва қаҳвахоналар кечки соат 23:00 да ёпилиши, бу борада муассасалар эгалари ва туристлардан эътирозлар келиб тушаётгани таъкидланди.
«Биз кун бўйи ишлашни хоҳлайдиган қаҳвахона ва ресторанлар туристларнинг хавфсизлигини таъминлаб беришини, шунингдек, tourist-friendly тизими талабларига жавоб бера олишини таклиф қилдик. Қўмита томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Яқин вақт ичида 24 соат ишлайдиган жамоат тановул муассасалари пайдо бўлади деб ўйламан», — деди у.
Tourist-friendly тизими жойлашиш воситалари, овқатланиш пунктлари, галерея, музейлар, транспорт ташкилотлари ва туризм инфраструктурасининг бошқа объектлари эркин сертификациясини назарда тутади. Уч йил муддатга бериладиган сертификат санитария меъёрларига риоя этилишини, маҳсулот сифати ва ассортименти яхшлигини тасдиқлайди.
Бундай сертификат эгалари махсус сифат белгиси топширилади. У инглиз тилида тузилиб, туристлар хизматларни танлашида енгиллик яратиб беради.
Изоҳ (0)