Ўзбекистонда амалдаги миллий паспортни хорижга чиқиш паспортига тенглаштириш ва ИД-картани жорий этиш борасида ҳали якуний қарор қабул қилинмаган. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББ Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Аввалроқ, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида амалдаги миллий паспортни чет элга чиқиш паспорти деб тан олиш, Ўзбекистон ичида яшаш ва ҳаракатланиш учун ИД-карта жорий этиш ташаббуси ҳам борлиги хабар қилинган эди.
Бу — аҳолининг таклифи. Биз 48 саҳифалик хорижга чиқиш паспортларини чиқариш ва уларни 10 йил муддатга беришни таклиф қилгандик. Хорижга чиқиш паспортларида прописка, оилавий ҳолат ва бошқа жиҳатлар кўрсатилмаслиги, унда фақат виза саҳифалари бўлиши режалаштирилган эди.Ҳозирча аниқ қарор йўқ, фуқароларининг таклифларини ўрганамиз.
Тошкент шаҳар ИИББ Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси
Изоҳ (0)