Ҳар бир ота-она беланчакда пиш-пиш қилиб ухлаб ётган боласининг катта бўлганда энг камида Эйнштейн ёки Моцарт каби бўлишини орзу қилади. Афсуски, истеъдодни олдиндан аниқлаб бўлмайди, лекин баъзи белгилар бу боладан бирон ким етишиб чиқишини олдиндан айтиши мумкин!
У ривожланишда тенгдошларидан ўзиб кетади. Бола эмаклашни, юришни ва чопишни тезроқ ўрганади.
У изчил нутққа эга. У бошқалардан олдин гапира бошлайди ва сўз бойлигини кундан-кунга ошириб боради.
У жуда қизиқувчан. Ва атрофдагиларни ўзининг чексиз «нима учун?» деган саволлари билан қийнаб юборади.
У жуда саботли. Узоқ вақт (15 дақиқа ва ундан кўпроқ) бир хил фаолият билан шуғуллана олади, масалан, ясаш билан.
Бола қийин вазифаларни яхши кўради. Унга янги нарсани синаб кўриш, турли хил даъватларни қабул қилиш ёқади.
Унинг тасаввури жуда бой. У ҳар доим ҳар хил воқеаларни ўйлаб топади, ўзининг тасаввуридаги дўстлари бор.
У айниқса маълум бир соҳаларда қобилиятли. Масалан, жуда яхши расм чизади ёки ақлида ҳисоблайди.
Катталар билан яхши муносабат ўрнатади. «Катта ёшлилар»нинг суҳбатларини тушунади ва ҳатто уларда бемалол иштирок этиши мумкин.
У маълумотларни тез эсда сақлаб қолади. Бу маълумотларни қаердан тўплаши – дўстлари билан муносабати натижасидами, китоблар ёки мультфильмларданми, бу муҳим эмас.
У бошқача фикрлайди. Боланинг ҳар бир вазиятга нисбатан шахсий, баъзан эса ўзгача қараши бўлади.
Дарсликдаги масалалар ва ўйинчоқларнинг йўриқномалари унга мўлжалланмагани аниқ!
Сизнинг фарзандингизда истеъдодлилик белгилари борми?
Манба: «Detstrana.ru»
Изоҳ (0)