Чирчиқ шаҳридаги педагогика олийгоҳи Тошкент вилоятидаги кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб талабгорларни ўқишга қабул қилади.
Бу ҳақда, «Xabar.uz»нинг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилган.
Президентнинг таъкидлашича, агар зарурат туғилса, кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида тезкор олий маълумот бериш бўйича дастурлар ҳам ишлаб чиқилади.
Вилоятда қанча кадрга эҳтиёж бўлса, Чирчиқдаги институтга шунча одам қабул қилинади. Тошкент вилоятига қанча педагог керак бўлса, шунча одамни ўқитамиз. Керак бўлса, тезлик билан олий маълумот берадиган дастур ишлаб чиқилади.Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 июндаги қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятида Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этилган эди. Тасдиқланган квота бўйича, мазкур олийгоҳ 2017 йилда жами 20 йўналишда 750 талабани ўқишга қабул қилди.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)