• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎФФ президенти: Ўзбекистонлик футболчилар чилим чекади, чойхонадан тунда келиб, тонгда ухлайди. Тартиб йўқ

    Ўзбекистон футболига жавобгар шахс бўлганига 100 кун тўлиши муносабати билан билан Умид Аҳмаджонов «Газета.uz» нашрига интервью берди. Бунда у бир қатор муаммоларга тил текказиб ўтган.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Жумладан, Аҳмаджонов миллий чемпионатнинг эски формати талабга жавоб бермаслиги ҳақида айтиб, футболчиларда дам олиш кунлари керагидан кўп бўлганини танқид остига олган.

    16 та жамоа иштирок этадиган чемпионатда бир нечта жамоагина, асосан, «Пахтакор», «Локомотив» ва «Бунёдкор» чемпионлик учун кураш олиб борган. Қолганлар эса 10 таликка кириб олса, ўзини бўшиб қўйиб юраверган. Агар жамоалар кучаймаса, миллий терма жамоа бугунгидек кучсиз бўлиб қолаверади. Энди эса рақобат пайдо бўлиши керак.

    Шу вақтгача мавсумлар оралиғидаги танаффус 3 ойлик бўшлиққа сабаб бўлди. Клублар футболчиларга 10—20 кунлаб таътил бераверган. Қандай спорт турида бўлмасин, машғулотлардан чекинган спортчи уч қадам орқага кетаверади. Оқибатда кўплаб футболчилар ортиқча вазн муаммосига дуч келди. Айримлари ҳатто чилим чекиб юради. Келаси мавсумдан бошлаб бу каби ҳолатларга барҳам беришимиз керак.

    Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

    Супер Лиганинг янги форматида 12 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради. Улар мавсум давомида 32 та турда иштирок этади. Турлар ва босқичлар кўриниши ўзгаради.
    Янги форматни таклифлар асосида қабул қилдик. Турлар ва босқичлар анча ўзгарди. Унга кўра, клублар 32 тур учрашувида иштирок этади. Бунгача турлар орасидаги фарқ 6—7 кунни ташкил қилган бўлса, энди бўшлиқлар қисқаради. Нега футболчилар бу каби кўп дам олиши керак?

    Ҳозиргача келишилган ўйинлар масаласи ҳам кун тартибида бўлганди. Янги формат бу каби иллатлар бўлмаслиги йўлида навбатдаги қадамлардан бири бўлади.

    Про-Лигада эса 24 ёшгача бўлган футболчилар тўп суради деган гаплар йўқ. Ёшни чегараламаймиз. Шунчаки, ёш футболчилар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини истамоқдамиз. Чунки футболимизда қисман зўравонлик бор. Айрим клубларда ёши катта 2—3 футболчи ўзидан ёшроқларга кун бермайди. Вилоятдан келган ёшлар уларнинг овқатини ҳам столига олиб келиб бериши лозим. Бу ҳақда менга бир қатор ёш футболчиларнинг ўзи айтиб берди.

    Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

    Ташкилот президенти нормативлар нега жорий қилингани масаласини ҳам тушунтиришга ҳаракат қилган. Футболчиларда аниқ тартибнинг йўқлиги сабаб, улар ўз устида ишлашдан тўхтаб қолган. Оқибатда, жисмоний томондан оқсоқланиб юраверган.
    Нормативларни нега жорий қилдик? Тўғри, баъзи футболчилар бироз секин ҳаракат қилиши, аммо ажойиб паслар узатиши мумкин. У майдонни яхши кўриши, кучли дриблингга эга бўлиши ҳам катта эҳтимол. Бироқ қайси спорт турида бўлишидан қатъий назар, спортчида тезлик ва тиришувчанлик ҳам бўлиши шарт.

    Бизнинг футболчилар 17:00 да машғулотга келади. Нари борса 1—1,5 соат шуғуллангач, бири чойхонага, бошқаси туғилган кунини нишонлаш учун ресторанга йўл олади. Уйга ярим тун қилиб келади ва 3—4 ларда уйқуга кетади. Кейин тушки 12 да уйғонади. Нормал кун тартибининг ўзи йўқ.

    Биз футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги масаласини ўрганиб чиқдик, улар бор-йўғи 52 дақиқа юқори савияда футбол кўрсата олади. Ваҳоланки, яхши футболчи 120 дақиқа бир текис ўйнай олиши керак. Шундай экан, клублардаги машғулотлар масаласини ҳам регламентга киритамиз, жисмоний зўриқишларни икки карра оширамиз. Чунки кўрдик, футболчилар тестдан жуда ёмон ўтмоқда. Ҳатто айрим ҳакамларнинг натижаси футболчиларимизникидан юқори эканига нима дейсиз?

    Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

    Супер Лига футболчилари ЎФФ жорий қилган нормативдан ўта олмаяпти. Кўрсаткичлар жуда паст

    Суҳбатда баён қилинишича, Тошкент клублари кучайиб боргани билан, айрим вилоятларда футбол тамом бўлаверган. Бу эса бориб-бориб, футболчилар ўртасидаги рақобатга ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
    Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Жиззахда футбол ўлик ҳолатда. Бу ҳеч кимни ташвишга солаётгани йўқ. Вилоят ҳокимлари бир вақтнинг ўзида вилоят футбол федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Шундай экан, ҳар бир вилоятда бизнинг талабларга жавоб бера оладиган клублар вужудга келишини таъминлашимиз керак. Нега энди Қорақалпоғистон жамоаси Супер Лига учун ҳаракат қилмаслиги керак? Нега энди фақат марказга эътибор бериб, чекка вилоятларни унутишимиз керак?

    Агар баъзи мураббийлар фаолиятини ўрганиб чиқсангиз, улар асосан ўзи билган 15 футболчи билан мавсумни ўтказади. 22—23 ёшдаги навқирон йигитлар эса захирада ўтираверади. Клубларнинг ўртача ёши 30—32 ни ташкил қилмоқда. Ахир Европада ёш футболчилар 16—17 ёшидаёқ катта клублар сафида порламоқда. Бизда эса 22 ёшида ҳам захирадан чиқа олмайди. Қайтараман, клублар олдинга қадам ташламагунига қадар, миллий терма жамоани кучайтириб бўлмайди.

    Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

    Умид Аҳмаджонов: Вадим Абрамов ҳақида етарлича маълумот тўпладик. Унинг кабилар ўзбек футболига керак эмас

    25.12.2017, 21:39   Изоҳ (0)   58051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сочи тоғларида сноубордчи ҳалок бўлди

    18.12.2017, 23:44

    Наманганда Одил Аҳмедовнинг ҳомийлигида қурилган мини-стадион фойдаланишга топширилди

    09.12.2017, 22:06

    Видео: «Бунёдкор» стадиони олдидаги минглаб мухлислар

    04.12.2017, 15:18

    Иқболжон Холдоров ва Исроил Мадримов Россияда ўтаётган «Нефть мамлакатлари кубоги» финалида рақибларига имкониятни бой берди

    26.11.2017, 16:20

    Ҳасанбой Дўсматов янги вазн тоифасида ҳам чемпионга айланди

    26.11.2017, 15:46

    Равшан Эрматов ҳакамлик қилган ўйинда «Урава Ред» ОЧЛ чемпионига айланди (видео)

    26.11.2017, 12:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.