Музработ тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туманнинг Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи Н.Ж. ўзи яшаб турган уйда бунинг учун шароит яратгани фош этилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради ЎзА.
У тунги соат 23:00 да ўз уйида бир гуруҳ гумашталари билан пул тикиб қимор ўйнаётганида қўлга тушди.
Ўртага тикилган 1 миллион 600 минг сўмдан ортиқ пул ва уч пачка қарта ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди.
Н.Ж. га нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)