Россиялик миллиардер, USM Holdings эгаси Алишер Усмонов «ЮТВ» телевизион холдингидаги улушини сотмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар берди.
Айтилишича, харидор — «Мегафон» компаниясининг собиқ бош директори Иван Таврин.
Келишув натижасида Таврин «Новий Медиа Холдинг» МЧЖнинг 58,29 фоизлик улушини сотиб олади ва холдингнинг 100 фоизига эгалик қилади.
«ЮТВ» холдинги «Ю», «Муз-ТВ» ва Disney телеканалларига эгалик қилади. Шунингдек, компанияга «СТС Медиа» холдингининг 75 фоизи тегишли, ўз навбатида, бу холдинг активлари қаторига STS, «Домашний», «Че» ва STS Love телеканаллари киради.
Изоҳ (0)