Хосеп Гвардиола ҳаётида муҳим ўрин тутадиган икки клуб — «Барселона» ва «Манчестер Сити» ўзи иштирок этаётган чемпионат рекордларига таъсир ўтказди.
Каталониялик футболчилар Ла Лига 15-турида «Вильярреал»ни мағлуб этиб, Испания клублари орасида энг узоқ давом этган мағлубиятсиз серияга эга чиқди. Яъни, Ла Лига жамоалари «Барселона»ни 22 та ўйиндан буён мағлуб эта олмаяпти.
Ла Лига. «Барселона» мағлубиятсиз юришини давом эттириб, «Вильярреал» майдонида зафар қучди
Эрнесто Вальверде бошқарувида «Барселона» шу мавсумнинг ўзида 15 та учрашув ўтказиб, уларнинг 12 тасида зафар қучди ва 3 марта дуранг қайд этди. Аввалги мавсумнинг сўнгги 7 турида ҳам каталониялик футболчилар мағлубият нима эканини билмаганди. Сўнгги бор «Барселона» 2017 йилнинг 8 апрель куни «Малага» майдонида имкониятни бой берганди — 0:2.Хосеп Гвардиола бошчилик қилаётган «Манчестер Сити» футболчилари эса «Арсенал»нинг рекордини такрорлади. «Тўпчилар» 2002 йилги мавсум кетма-кет 14 та учрашувда зафар қучишнинг уддасидан чиққан бўлиб, АПЛ клублари бу қадар узоқ ғалабали серияни кейинроқ қайд эта олмаганди. Орадан 15 йил ўтиб, «Сити» катта саҳнага чиқди ва кетма-кет 14 та ўйинда зафар қучди.
Изоҳ (0)