Кўп сонли пластик операциялар ўтказиб танилган эронлик Саҳар Табар исмли қиз Анжелина Жоли қиёфасига кириш учун технологиялар ва макияж ёрдамидан фойдаланганлигини тан олди, деб ёзади Scopes портали.
Унинг маълумотларига кўра, қизнинг номидан юритиладиган иккита Instagram-аккаунт бор. Улардан бири ОАВлар эътиборига тушган, иккинчисида эса 28 ноябрь куни қиз ташқи кўриниши фақат жарроҳлик аралашуви натижаси эмаслигига иқрор бўлган.
«Бир нечта операцияларни ўтказганман, аммо уларнинг сони 50 та эмас, чет эл сайтлари ва каналлари эса суратларимга жуда янглиш муносабатда бўлди. Улар 18-асрда яшайди шекилли, на технологиялар, на макияж ҳақида эшитган ва шу сабабли ҳайратга тушган», — деган қиз.
Ўтган ҳафта ОАВ Табар ҳақида ёзиб, Анжелина Жолига ўхшаш учун 50 та пластик операцияни ўтказгани ва қаттиқ парҳез тутишини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)