1—2 декабрь кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида «Божалар» гуруҳининг «50 фоиз кулги, 50 фоиз қўшиқ» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Дастурнинг иккинчи кунида журналист Феруз Муҳаммад меҳмон бўлди.
Дастурда Жаҳонгир Позилжонов Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров билан «Фақат фарзандларим йиғлатма ҳаёт» деб номланган дуэт таронасини тақдим қилди.
Ушбу қўшиқдан бир парча жонли ижро қилган Оролмирзо Сафаров «Божалар» билан дуэт куйлаганини қуйидагича, ҳазиломуз сўзлар билан изоҳлаб ўтди.
Жаҳонгир Позилжонов фақат ҳажвия, комик қўшиқлар, куракда турмайдиган қилиқлар билан барчангизга яхши танишдир. Шу йил у билан бир кўрсатувда иштирок этганимизда мен билан дуэт қўшиқ тайёрлашни таклиф қилди. Йўқ деб бўладими, менинг ҳам тирикчилигим бор.Оролмирзо Сафаров, Ўзбекистон халқ ҳофизи
Изоҳ (0)