Яқин вақт ичида Фротнинг ғарбий қирғоғи жангарилардан тўлиқ тозаланади, бу ИШИД террорчилик гуруҳини тор-мор қилиш бўйича операцияни якунлаш имконини беради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Сурия ҳукумат кучлари Россия Ҳаво-космик кучлари кўмагида Абу-Камол шаҳри жангарилардан озод қилингандан сўнг Фрот дарёси бўйлаб ҳужум ҳаракатларини муваффақиятли олиб бораётганлиги таъкидланади.
«Россия ҳарбий маслаҳатчилари раҳбарлигида режалаштирилган ҳужум операцияси доирасида Сурия қўшинлари генерал Ҳасан Суҳайл қўмондонлигида сутка давомида Ал-Края аҳоли пунктини ИШИД террорчиларидан тўлиқ озод қилди», — дея хабар беради Россия мудофаа бошқармаси.
Мудофаа вазирлиги Фротнинг ғарбий қирғоғи яқин вақт ичида ҳукумат қўшинлари томонидан тўлиқ озод қилиниши ва бу ИШИД қолдиқларини тор-мор қилиш бўйича операцияни якунлаш имконини беришини таъкидлайди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)